Yahoo АҚШ махсус хизматлари талаби билан мактубларни ўқувчи дастурни жорий этгани маълум бўлди
Yahoo компанияси 2015 йилда махфий равишда АҚШ махсус хизматлари талаби билан портал фойдаланувчилари электрон мактубларини сканирлайдиган дастур яратган. Бу ҳақда хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Компаниянинг собиқ ходимлари ахборот агентлигига барча почта қутиларининг ёппасига кузатилиши АҚШ махфий топшириғи доирасида амалга оширилганини маълум қилишган. Уларнинг айтишича, Yahoo раҳбари Марисса Майернинг топшириқ талабларига бўйсунишга қарор қилиши компанияни ўтган йил июнида ахборот хавфсизлиги бошлиғи Алекс Стэмос тарк этишига олиб келган. Стэмос ҳозирда худди шундай лавозимда Facebook’да ишламоқда.
Бир қатор мутахассисларнинг фикрича, гап интернет-компания барча кирувчи хабарларни тўлиқ кўришга рози бўлган биринчи ҳолат ҳақида кетмоқда. Аввалроқ махсус хизматлар манфаати йўлида сақланган маълумотлар ёки реал вақтда кичик миқдордаги хабарлар сканирланган.
Yahoo раҳбарияти бунга изоҳ бериш ҳақидаги илтимосга АҚШ конунларига амал қилиши билан жавоб берган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024