АҚШ суди Кувайт фуқаросини Twitter орқали судга чақирди
Кувайт фуқароси биринчи маротаба АҚШ судига Twitter орқали чақирилди. Бу ҳақида 6 октябрь, пайшанба куни US News & World Report нашри хабар берди.
Кувайт диний арбоби Ҳажжаж бин Фахд ал-Ажмий Яқин Шарқда "Жебҳат ан-Нусра" гуруҳи террорчиларини молиялаштириш иши бўйича судга жалб қилинган. Унга қарши юз минглаб оссурия насронийлари коллектив даъво аризаси билан чиқишган, жангариларнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларидан жабр кўрган бу кишилар Ҳажжаж бин Фахд ал-Ажмийдан товон пули талаб қилишмоқда (миқдорига аниқлик киритилмаган).
Мазкур ишни Калифорния штатининг федерал судьяси Лорель Билер кўриб чиқмоқда. Дастлабки муҳокамаларда у гумондорни оддий усуллар билан судга жалб қилиб бўлмаслигини тушуниб етди. Шунда Билер ал-Ажмийнинг Twitter'дан фойдаланишидан хабар топади ва уни ижтимоий тармоқ орқали судга чақиришга қарор қилади. Айбланувчи томонидан бунга жавоб берилганлигига доир ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бу АҚШдаги биринчи бундай ҳодиса эмас. 2014 йилда Нью-Йорк федерал суди Туркия фуқаросига Facebook, LinkedIn ва электрон почта орқали суд чақирув қоғозини йўллаган. 2013 йилда эса Ҳиндистоннинг 5 нафар фуқароси Виржиния судига шундай йўл билан жалб этилган.
Мавзуга оид
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
16:00 / 28.09.2024