Якунланиб бораётган 6 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
>>> Батафсил.
Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.
Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилади

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эркин иқтисодий ҳудуд барпо этилади. Ўзбекистон Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев вилоятга сафари чоғида шундай ташаббус билан чиққан.
>>> Батафсил.















