Сано исёнчи хусийчилар назоратида бўлиб, араб коалицияси уларнинг позицияларига 2015 йилдан бери ҳужум қилиб келади.
Манба маълумотларига кўра, исёнчилар ҳукуматидаги ички ишлар вазирининг отаси вафоти муносабати билан дафн маросими ўтаётган зал зарбага учраган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар 82 кишини, жароҳатланганлар эса 534 кишини ташкил қилган.











