Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги дафн маросимига коалиция самолётлари ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ортиқ
Фото: Reuters
Яман пойтахти Сано шаҳрида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси самолётлари дафн маросимига йиғилганларни бомбалаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ортиқни ташкил қилган. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига асосланган ҳолда Sputnik хабар берган.
Бундан олдинги хабарларда 82 киши ҳалок бўлгани ва 582 киши жароҳатлангани айтилганди.
Араб коалицияси эса бу ҳужумни содир этганини инкор қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, шаҳар шифохонасига 142 жасад ва 534 нафар жароҳатланган киши келтирилган.
Исёнчи ҳусийчилар назоратида бўлган Яман пойтахти 2015 йил ёзидан буён Саудия Арабистон бошчилигидаги коалиция томонидан ҳужумларга учраб келади. Коалиция ҳукуматни ёқлаган ҳолда Ямандаги фуқаролик урушига қўшилган.
Ямандаги қуролли можаро 2014 йилда юзага келган. Зиддиятнинг бир томонида шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" гуруҳи (мамлакатнинг собиқ президенти Абдулла Салоҳ тарафдорлари), иккинчи томонида ҳозирги президент Абд Раббо Мансур Ҳодийни ёқловчи суннийлар туради.
Мавзуга оид
00:30 / 05.07.2025
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
15:40 / 12.02.2025
Таиландда 85 ёшли аёл ўз дафн маросимида ҳушига келди
15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди
14:52 / 21.11.2021