Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Ироқ шимолида туркияликлар базасига ҳужум қилди
Фото: © AFP
Ироқ шимолидаги Туркия ҳарбийлари жойлаштирилган Башик лагери ИШИД жангарилари ҳужумига учради. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар қилинган.
Телеканалнинг ҳарбий манбаларга таяниб хабар қилишича, Туркия Қуролли кучлари вакиллари жавоб зарбаси берган. Террорчиларнинг дрони уриб туширилгани айтилган.
Ҳодисанинг тўла тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Қайд этиш керакки, Ироқ парламенти ўтган ҳафтада Туркиянинг Мўсул яқинидаги бу базага эга бўлишига қарши резолюцияни қабул қилганди.
Депутатлар ҳукуматда Туркия билан муносабатларда тегишли чораларни қўллашни талаб қилишганди.
Туркия ТИВ бу резолюцияни қоралаган. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим туркиялик ҳарбийлар Ироқдаги бу базада қолишда давом этишини маълум қилган.
Ўз навбатида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий туркиялик ҳарбийлар "Ироқ ҳудудида ўзларини ўз уйларидадек эркин ҳис қилмаслиги кераклигини" таъкидлаганди.
Мавзуга оид
23:18
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026