Жаҳон | 18:20 / 11.10.2016
11772
1 дақиқада ўқилади

Филиппиннинг сўконғич президенти Россияга ташриф буюриши мумкин

Фото: russian.rt.com

Филиппиннинг сўконғич президенти Родриго Дутерте Бруней султонлиги, Хитой ва Японияга сафаридан сўнг, Россияга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида баёнот берган. Бу ҳақда Блумберг агентлиги хабар қилмоқда. 

Манилада чиқиш қилган Дутерте мамлакатига фойда келтириши мумкин бўлган "иттифоқлар тузиш ниятида" эканини билдирган. 

11 октябрь куни Япония ТИВ хабар қилганидек, Филиппин давлат раҳбари 25-27 октябрь кунлари Японияга расмий ташриф буюради. У, Япония императори Акихито билан учрашиб, бош вазири Синдзо Абэ билан мулоқот ўтказади.

Ҳозирча, Дутертенинг Хитойга бориш муддати маълум эмас. 

 

Мавзуга оид