ЯНГИЧА ҚАРАШ. ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР.

Ўтган ой мамлакатнинг ахборот ва коммуникациялар соҳасида воқеаларга бой тарзда ўтди. Улардан асосийларидан бири ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги бўлди.  Huawei компанияси мазкур майдончанинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, бу йил шунчаки иштирок билан чекланиб қолмасликка қарор қилиб, Ҳафталикнинг муҳим тадбирлари ҳомийсига айланди.. 

HAINA ЛОЙИҲАСИ – КАДРЛАННИ ТАЙЁРЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДОШУВ
Ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги 19 сентябрда иш бошлади. Унинг очилиши куни Huawei компанияси ўзинининг  HAINA янги илмий-таълим лойиҳаси – Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академиясини ишга туширганини эълон қилди.  Академия Тошкент ахборот технологиялари университетида иш олиб боради. У келгусида Ўзбекистоннинг ИТК ва телекоммуникациялар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш базасига айланади. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилди ва шуниси билан аҳамиятлики, Тошкент ахборот технологиялар университети қошида ахборот технологиялари соҳасида кадрларин сертификациялаш Маркази яратилади. Академия ИКТ саноати ва ушбу йўналишда ишлаш ва ўсишни истаган умидли мутахассис ёшлар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Лойиҳа қуйидаги мақсадларни назарда тутади: а) мамлакатнинг энг яхши оли ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш;  б) ИКT соҳасидаги иқтидорлик мутахассисларни ҳамкорликда ривожлантириш; в) ИКТ саноатини илгари суриш;  г) иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
- Ушбу меморандумни имзолар эканмиз, биз Ўзбекистоннинг 25 йиллигига Академияни тайёрлаш ва уни университет бошқарувига беришни мақсад қилган эдик. Биз ваъдамизнинг устидан чиққанимиз ҳамда ИКТ ва телекоммуникациялар йўналишида интерактив дасрларни ўтказиш учун “ақлли” синфхонани яратганимиздан жуда фахрдаман. Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академияси (HAINA) беғараз шериклик дастури бўлиб, ёш мутахассислар учун Huawei сертификатланган курсларини ташкил этишда университетлар ва касб-ҳунар коллежларини қўллаб-қувватлайди - деди Huawei нинг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.

ICTSUMMIT 2016 – ИННОВАЦИЯ ҒОЯЛАРИ УЧУН МАЙДОНЧА 
Юқорида таъкидлаганимиздек, Huawei компанияси ICTWEEK иштирокчиси бўлиш билан бирга, Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган  бир қатор тадбирларнинг ҳомийсига айланди, ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилди. Улардан бири  20 сентябрда халқаро бизнес марказида ўтказилган ICTSUMMIT 2016 тадбири бўлди. Тадбир жамоатчиликни ахборот коммуникациялари бозоридаги янгликлар билан таништириш, кенг полосали технологиялар мавзусини ривожлантириш, хорижий экспертларнинг ИКТ саноатида тажриба  алмашишига қаратилган.