Якунланиб бораётган 11 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали ИИВга келиб тушган барча мурожаатларнинг 40 фоизини прописка масаласи ташкил этади

Фото: UZ24
ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов билан суҳбатлашди.
>>> Батафсил.
Тошкентдан Барселонага тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

Фото: airoportsineurope.com
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК келаси йилдан Испаниянинг Барселона шаҳрига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, авиакомпаниянинг туризм бўлими раҳбари Рустам Қўрғонбоевга асосланган ҳолда Podrobno.uz. сайти ёзмоқда.
>>> Батафсил.
Қорақалпоғистонда ва Қашқадарёда туманлар ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Фото: ИИВ
Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Мўйноқ туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берган.
>>> Батафсил.


















