Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балиқ овлаш 2020 йилги Олимпиада дастурига киритилиши мумкин
Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастури ҳали расман тасдиқланмади. Бироқ Олимпия ўйинларида балиқ овлаш усталари биринчи марта иштирок этишлари мумкин. Ушбу спорт турининг халқаро федерацияси бу борада Халқаро олимпия қўмитасига ариза берди.
Таъкидлаш жоизки, Олимпиада дастурига киритиладиган спорт тури барча беш қитъада оммалашган бўлиши керак. Балиқ овлаш бутун дунёда оммавий тус олгани сабабли, бу спорт турининг Олимпиадада пайдо бўлиши уни янада универсалроқ қилиши мумкин, деб ҳисобланмоқда Халқаро балиқ овлаш федерациясида.
Балиқ овлаш Олимпиадага 120 йилдан кейин яна қайтиши мумкин: 1990 йилда балиқ овлаш бўйича норасмий мусобақалар Париждаги Олимпиадада бўлиб ўтган, унда 6 та давлат вакиллари беллашган, бироқ ғолиб номи сақланиб қолинмаган.
Бугунги кунга келиб 2020 йилги Олимпиада дастурига скейтбордда учиш, қояга кўтарилиш, каратэ ва бейсбол каби янги спорт турлари киритилди.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025