Спорт | 17:25 / 14.10.2016
17709
2 дақиқада ўқилади

Пике Шакира билан қандай танишганини сўзлаб берди

Фото: express.co.uk

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Херард Пике, унга икки ўғилни дунёга келтирган қўшиқчи Шакира билан қандай танишганини ҳикоя қилиб берди. 

«Биз биринчи марта Мадридда, ЖЧ-2010 олдидан Шакиранинг Waka Waka клипини суратга олиш жараёнида учрашдик. Мен ундан телефон рақамини сўрадим. У, Испания терма жамоасидан аввалроқ ЖАРга кетди. Чунки, Шакира жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиши керак эди. Мен унга, об-ҳавони сўраб, қисқа хабар юбордим. Тўғри, бундай оддий аҳмоқона саволга одатда: „бу ер совуқ, пальтони ол“, дея жавоб беришади. Аммо, у менга тафсилотларга тўла мактуб юборди. Биз мусобақа давомида ҳам ёзишиб турдик. У билан чемпионат охирларида учраша олдим. Ўшанда, Шакирага, у билан учрашиш учун финалгача бориш керак бўлса, шундай қилишимни айтдим. Ва жаҳон чемпионати финалидан кейин биз иккинчи марта учрашдик», — деган Пике TV3 телеканалига берган интервьюсида.

Испания терма жамоаси 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида Нидерландия терма жамоасини қўшимча дақиқаларда мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлган эди. 

Мавзуга оид