АҚШда таниқли енгил атлетикачининг 15 ёшли қизини отиб кетишди
Енгил атлетиканинг спринтерлик масофасига югуриш бўйича 3 карра жаҳон чемпиони, америкалик Тайсон Гэйнинг 15 ёшли қизи жиноят қурбони бўлган, деб хабар қилган Ассошиэйтид Пресс агентлиги. Тринити Гэй ўқотар қуроллардан олинган жароҳат туфайли ҳаётдан кўз юмган.
16 октябрь куни кечқурун ОАВда Американинг Кентукки штати Лексингтон шаҳрида 15 ёшли Тринити Гэй ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча жиноятчи ресторан яқинидаги иккита автомобилда отишма содир этишган. Уларнинг узган ўқларидан бири қизнинг бўйнига келиб теккан. Тринити зудлик билан шифохонага олиб келинганига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқолмаган. Ҳодиса, 15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси содир бўлган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024