Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: ИШИД жангарилари Мўсулдан Сурияга ўтиши мумкин
Фото: AFP
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мўсул шаҳридан Сурия ҳудудига ўтиб кетиши хавфи бор. Бу ҳақида РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москва жангариларнинг Мўсулдан Сурияга ўтиш хавфи билан боғлиқ вазиятни баҳоламоқда.
"Биз бу операцияни кузатяпмиз, албатта. Зеро барчамиз ИШИДни мағлуб этишдан манффатдормиз", - деди Лавров.
У АҚШ бошқаруви остидаги халқаро коалициянинг ҳам бу масалага эътибор қаратишига умид билдирди. "Билишимча, шаҳар тўлиқ ўраб олинмаган. Бунга нима сабаблигини билмайман - эҳтимол, бунга хоҳиш йўқлиги эмас, шунчаки уддасидан чиқа олмаганлик сабаб бўлгандир", - дея қўшимча қилди РФ ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026