Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Брюсселда харидорларни гаровга олган жиноятчи шаҳар бургомистр ўринбосарининг ўғли бўлиб чиқди
Брюсселдаги супермаркетда харидорларни гаровга олган киши пойтахтдаги Форе коммунаси бургомистри ўринбосарининг ўғли бўлиб чиқди. ТАСС агентлиги маҳаллий ОАВга асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
Бургомистрнинг ёшлар ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Аҳмад Уартассийнинг ўзи жиноятни айнан унинг ўғли содир этганлигига иқрор бўлди.
У рўй берган воқеадан кейин тез орада ўтказилган коммунал кенгаш мажлисида шу мазмундаги баёнот билан чиқди.
Бундан аввал Брюсселда Carrefour супермаркетида номаълум қуролланган эркак 15 кишини гаровга олгани ҳақида хабар берилганди. У Бельгия полицияси томонидан қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:19 / 21.05.2026
Сохта имзо, ҳақиқий қарз ва домино эффекти: фуқаролик ҳуқуқи нимани ҳимоя қилиши керак?
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
13:09 / 29.11.2025
Брюссель – Украинага: Агар ЕИга кирмоқчи бўлсангиз, коррупционерларни суд қилинг
23:01 / 22.10.2025