Жаҳон | 18:30 / 19.10.2016
11029
2 дақиқада ўқилади

Песков Трампнинг Путин билан учрашиш истагига доир баёнотига муносабат билдирди

Фото: AP

Россия АҚШ президентлигига номзодлар томонидан ҳамкорлик қилиш истаги билдирилган тақдирда, уларнинг ҳар бири билан мулоқот қилишга тайёр.  Бу ҳақида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков республикачилар номзоди Дональд Трампнинг Россияга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бераётиб, журналистларга маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди. 

“Россия яқин муносабатлар, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик тарафдори, шундай экан, Москва ҳар қандай мулоқот қилиш истагига ижобий муносабат билдиришга тайёр”, - деди Песков. Шунингдек матбуот котиби Россия президенти Владимир Путиннинг “мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ривожини истовчи ҳар қандай номзод билан танишишга ва у билан суҳбатлашишга тайёр”лиги ҳақидаги  сўзларини эслатиб ўтди.

Бундан аввал Трамп 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонганадиган бўлса, Россия давлат раҳбари билан лавозимга расман киришишдан аввалоқ учрашишга тайёр экани маълум қилинганди.  

АҚШнинг янги президенти анъанага кўра, сайловдан сўнг 2017 йилнинг январида расман иш бошлайди. 

Мавзуга оид