Жаҳон | 07:58 / 21.10.2016
7289
1 дақиқада ўқилади

ЖАР Халқаро жиноят суди таркибидан чиқиши сабабини билдирди

Фото: vilingstore.net

Жанубий Африка Республикаси Халқаро жиноят суди билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича ариза топширди, деб хабар қилмоқда Reuters.

«ЖАРнинг аниқлашича, унинг зиддиятларга тинч йўл билан барҳам бериш бўйича қараши баъзан ХЖС тақдим этган хулосага зид келади», — дейилади ҳужжатда. Суд таркибидан чиқиш аризасини ЖАР ТИВ раҳбари Маите Нкоана-Машабане имзолаган.
 
Қайд этилишича, республиканинг ХЖС билан ҳамкорликни тўхтатиши бир йилдан кейин кучга киради. Шу билан ЖАР ушбу халқаро муассаса билан ишлашни хоҳламаган иккинчи давлат бўлди. Бундан аввал, Африканинг яна бир мамлакати Бурунди ҳам шундай қарор қабул қилган эди. 

Халқаро жиноят суди 2002 йилда ташкил этилган. У инсоният ва ҳарбий жиноятларга боғлиқ ишларни кўриб чиқади. Ташкилотга 124 мамлакат аъзо бўлган. 


 

Мавзуга оид