Францияда нефтни қайта ишловчи Total компаниясининг заводида портлаш юз берди. Оқибатда 5 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Normandie Actu портали.
Воқеа Гонфревиль-л'Орше коммунасида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга очиқ газ қувурида иш олиб борилаётганда газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Таъкидланишича, айни вақтда воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда.
















