27 октябрь куни Apple Купертинода янги тақдимотини ўтказди. Тақдимот доирасида компания бир қатор функционал клавишлар ўрнига сенсор панелли янги Macbook Pro ноутбукларини намойиш қилди. vc.ru тақдимотдаги сўнгги янгиликлардан бохабар қилди.
Тақдимот имконияти чекланган кишиларга бағишланган видеоролик билан бошланди — Apple ўз технологиясининг уларга қандай ёрдам бераётганини намойиш қилди. Саҳнага Apple раҳбари Тим Кук кўтарилди ва компания Accessibility-технологияларга бағишланган янги сайтни ишга тушираётгани тўғрисида эълон қилди.
Шундан сўнг у маҳсулотлар борасидаги янгиликларга ўтди — ўтган ойда Apple янги iPhone 7 қурилмасини намойиш қилди. Хусусан, Кук суратларга доир имкониятлар ва Memories функциясига алоҳида тўхталди.
60 фоиз компания қурилмалари фойдаланувчилари iOS 10'ни ўзлаштиришди, уларнинг 32 фоизи iOS 9, 8 фоизи эса iOS 8 ва ундан аввалги версияларни қўллашади. Кук ушбу статистикани Android эгалари статистикасига қиёслади - Android қурилма соҳибларининг атиги 1 фоизигина энг сўнгги Android 7 операцион тизимидан фойдаланар экан.


Шунингдек Кук октябрь ойи охирида Японияда Apple Pay тўлов тизими ҳамда Apple Maps'да жамоат транспорти йўналишларига доир функция йўлга қўйилганини қайд этди. Компания раҳбари янги iPhone ва Apple Watch сотувларига доир маълумот бермади.
Apple TV
Apple TV 'нинг сўнгги модели ишга туширилган вақтдан бошлаб бошқа ишлаб чиқарувчилар бу платформа учун 8 мингдан ортиқ иловалар чиқаришди. Улардан икки минг нафари — ўйинлар. Йил охирига бориб, Apple TV 'да Minecraft пайдо бўлади.

Тим Кук Apple корпорацияси TV номи остида янги иловани ишга тушираётгани ҳақида маълум қилди. У бошқа иловалардаги барча шоу ва фильмларни бир жойда бирлаштиради.

Бундан ташқари, TV иловаси Siri'ни қўллайди — масалан, овозли ёрдамчидан футбол ўйинини ёқиш сўралса, у трансляция айнан қайси эфирда кетаётганини топиб, уни ёқиб беради.























