13:39 / 31.10.2016
10818

Ер яқинидан йирик астероид учиб ўтди

Фото: © Fotolia

Американинг NASA мутахассислари Ер яқинидан йирик фазо жисми – астероид учиб ўтганини маълум қилди. Унинг яқинлашаётгани ҳақидаги хабар кичик сайёралар Маркази томонидан эълон қилинган эди. 
Ҳисоб-китобларга кўра, у Ердан хавфсиз масофада, 500 минг км узоқликда учиб ўтган. Бу Ер билан Ой ўртасидаги масофадан 1,5 марта узоқ деганидир. 2016 UR36 астероиди яқинда, 25 октябрь куни Ҳавайи оролларидаги Pan-STARRS телескопи ёрдамида аниқланган эди.
Шундан сўнг, астероид ҳақидаги ахборот scout тизими орқали тарқатилган ва бошқа телескоплар томонидан ҳам кузатилган. Унинг ҳажми 5 метрдан 25 метргача бўлгани айтилмоқда. 
 

Top