Лавров Югославиянинг бомбардимон қилинишини 1945 йилдан кейинги биринчи тажовузкор ҳаракат бўлганини айтди
Югославиянинг 1999 йилда НАТО қўшинлари томонидан бомбардимон қилинишини Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан кейин Европадаги мустақил давлатга қарши қаратилган биринчи тажовузкор ҳаракат бўлган, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия-1" телеканали эфирида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Югославияга қарши тажовуз, айнан тажовуз бўлган. Дарвоқе, бу Европадаги мустақил мамлакатга 1945 йилдан кейинги биринчи қуролли ҳужум бўлган", деб айтди Лавров.
Лавров шунингдек Ғарб давлатларини, биринчи навбатда АҚШ ва Буюк Британияни Россияни Суриядаги ҳаракатлари учун ҳақорат қилишда айблади. "Эслатиб қўяман, Югославияга қарши тажовуз катта миқдордаги фуқаролик объектларига, жумладан Сербия телевидениесига, кўприклар ва бошқа кўплаб объектларга ҳужум билан борган", деб таъкидлаб ўтди Лавров ва бомбардимонлар оқибатида 3 мингдан кўпроқ одам, жумладан юзлаб болалар ҳалок бўлгани, 250 минг киши қочқинга айланганига ишора қилди.
1999 йилнинг 24 мартидан 9 июнигача Югославия таркибига кирган Сербия ва Черногория НАТО томонидан бомбардимонларга учраган. Бундай ҳужумларга расмий сабаб Косовадаги этник тозалашлар эканлиги айтилган.
Мавзуга оид
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024