Технология | 12:34 / 01.11.2016
11398
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги президенти Обаманинг твиттеридаги 11 миллион фолловерни "қўлга киритади"

Фото: huffingtonpost.com

АҚШнинг янги президенти ҳозирги давлат раҳбари Барак Обаманинг твиттердаги 11 миллион фолловерини "қўлга киритади". Бу ҳақида Оқ уйнинг расмий сайтида маълум қилинди

2017 йилнинг 20 январидан @POTUS аккаунти Американинг 45-президенти номидан юритилади. Обаманинг барча твитлари унинг янги расмий @POTUS44 микроблогига кўчирилади. 

Оқ уй сайтида таъкидланишича, Обама – ижтимоий тармоқларда фаоллик қилган илк президент. У @POTUS твиттерига эга биринчи АҚШ президенти бўлди. 

Барак Обама биринчи бўлиб Facebook'да трансляциялар олиб борди ва YouTube'да фуқароларнинг саволларига жавоб беришни йўлга қўйди. 

Обаманинг инстаграм ва фейсбукида чоп этилган контентлар қуйидаги ҳаволаларда кузатилади:
instagram.com/ObamaWhiteHouse facebook.com/ObamaWhiteHouse.
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид