Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙТҲга учраган техаслик мотоциклчининг ўлимолди видеоси тарқалди
Фото: Youtube/Knoxville News Sentinel
Техасдаги автомобиль йўлида аварияга учраган мотоциклчи Кевин Дипенброк ўлишини тахмин қилиб, ўз яқинлари ва дўстларига мурожаат қилинган ўлимолди видеосини ёзди. Ролик Knoxville News Sentinel - YouTube-каналида ҳавола этилди.
Беш кун ичида 700 минг мартадан ортиқ кўрилган роликда ЙТҲдан кейин ерда ётган Дипенброк ўзини телефондаги видеога олади ҳамда яқинлари ва дўстлари билан видолашади. "Мен шунчаки сизларни севишимни айтмоқчиман. Ахмоқлигим учун мени кечиринглар, биласизлар-ку, менинг борим шу", - дейди у.
Мотоциклчи авариядан бир кун ўтгач топилди ва шифохонага етказилди. У ерда Дипенброкнинг 12 қовурғаси 17 жойидан синганлиги аниқланди, бундан ташқари, умуртқа поғонаси бир неча жойидан синган, шунингдек ўпка соҳасидан лат еган. Яна бир мотоциклчи - унинг дўсти Филипп Полито ЙТҲда ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026