Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сабзавот, полиз ва дуккакли ўсимликлар уруғлари божхона тўловларидан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 октябрида қабул қилган янги фармойишига кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари 2019 йилнинг 1 июлигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундай мустасно) озод этилади. Бу ҳақида "Ўзагроэкспорт" АЖ Kun.uz`га хабар берди.
Ушбу ҳужжатнинг мақсади республика фермер ва деҳқон хўжаликларини юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат бўлиб, бунда босқичма-босқич олиб борилаётган қишлоқ хўжалик экинларини тақсимлашни оптимизациялашни ҳисобга олиш кўзда тутилган.
Фармойишда 2019 йил 1 июлга қадар республикамизга божхона тўловлари олинмасдан импорт қилинадиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари рўйхати илова қилинади. (Фармойишга ҳавола).
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 20.05.2026