Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Курд ҳарбий бўлинмалари Баашика шаҳрига кирди
Фото: AFP
Курдларнинг пешмерга ҳарбий бўлинмалари Ироқнинг Баашика шаҳрига кирди, деб хабар қилмоқда Rudaw агентлиги. Мўсулдан 13 километр шимоли-шарқдаги шаҳар ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олинган эди.
Пешмерга жангчилари 7 ноябрь куни Баашика шаҳрига юришни бошлагани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ етакчилигидаги коалиция самолётлари ҳужумга тайёргарлик доирасида ИШИД эгаллаб турган позицияларга ҳаво зарбалари берган.
Пешмерга кучлари дала командири Сиҳад Барзанийнинг айтишича, шаҳарда шунингдек, ИШИД ўринларига артиллерия зарбалари ҳам берилмоқда. Ҳужум вақтида 11 нафар террорчи ўлдирилган. Яна икки нафари асир олинган. Бундан ташқари, беш нафар ҳудкуш террорчи пешмерга кучлари яқинида портловчи белбоғларни ҳаракатга келтирган. Курдларнинг ҳарбий бўлинмалари орасида жабрланганлар ҳақида хабар қилинмаяпти.
Коалиция самолётлари пешмергани ҳаводан қўллаб-қувватлаётгани хабар қилинмоқда. Курд жангчиларининг тахминларига кўра, шаҳарда ИШИДнинг 40-50 нафар жангариси қолаётган бўлиши мумкин. Шунингдек, шаҳар кун ниҳоясигача ишидчилардан тўлиқ озод этилиши кутилаяпти.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026