Сурхондарёда туман йўл хўжалиги корхонаси бошлиғи мансаб мавқеини суиистеъмол қилди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Музработ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда туман йўл хўжалиги пудрат таъминлаш-фойдаланиш корхонаси бошлиғи И.Жўрабоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) “Сурхондарёавтойўл” хўжалик йўл фойдаланиш ташкилоти, “Сурхон Термиз Электро” хусусий корхонаси, “Жанубий халқаро давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси”нинг мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Жумладан, бу кимсалар 2015 йил давомида ҳудуддаги бир неча йўлларни жорий таъмирлаш жараёнида амалга оширилган ишларга аслида бажарилмаганларини ҳам қўшиб ёзиб, ҳужжатларга сохта ёзувлар киритган ҳолда, 32 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилишгани аниқланди.
Шунингдек, И.Жўрабоев 2014-2015 йиллар давомида корхона балансида бўлган MAN автомашинасидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, давлат манфаатларига 87,4 млн сўм зарар етказгани ҳам текширишда ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Жўрабоев ва унинг шерикларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан қонуний жазо тайинланди.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:05 / 03.08.2024
Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?
17:11 / 14.06.2024