10:09 / 09.11.2016
6386

АҚШ президенти сайлови кунида нефть нархи тушиб, олтин нархи кўтарилди

АҚШда бошланган президент сайлови якунлари кутилаётгани боис бозорда бошланган беқарорлик туфайли нефть нархи тушди. Дастлабки натижалар эълон қилиниши, яъни республикачилар номзоди Дональд Трамп устунлик қилаётгани фонида 2016 йилнинг августидан буён Brent маркасидаги нефть нархи 1 баррели учун 45 доллардан ҳам пастга тушган.

Тошкент вақти билан соат 07:36да Brent нефти нархи баррелига 44,8 долларни ташкил қилган. Савдолар очилгач, нархлар 2,2 фоизга тушган. WTI нефти эса 3 фоизга тушиб, бир баррели 43,6 долларни ташкил қилмоқда.

Олтин нархи эса қимматлашиб, унцияси учун 33 долларга етган (2,63 фоиз).

Бу ҳафта АҚШ президентлилига сайлов нефть бозори учун ОПЕК сигналларидан кўра муҳимроқ воқеадир, деб ёзади The Wall Street Journal. Дональд Трампнинг ғалабаси нефть нархининг тушишига олиб келиши, Ҳиллари Клинтоннинг ғалабаси эса нефть бозорини қўллаб-қувватлаши кутилаётганди.

Охирги маълумотларга кўра, Трамп зарур 270та овоздан 244тасига эга бўлди, Клинтонда 209та.

 The New York Times нашри илк марта республикачилар ғалабаси эҳтимолини 50 фоиздан юқори баҳолади.

Top