08:07 / 09.11.2016
6159

Клинтон Трамп туғилган Нью-Йорк штатида устунликка эга бўлди

Фото: Reuters

АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк штатида республикачилар вакили Дональд Трампни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, бу штат миллиардернинг она шаҳри ҳисобланади ва бу штатда унинг имкониятлари юқори эди.

NBC News телеканали сайтида маълум қилинишича, Клинтон 2000-йилларда бу штат сенатори бўлгани унинг муддатидан олдин ғалаба қозонишини таъминлади.

Овозларнинг 20 фоизи ҳисобланган вақтда, Клинтон 77 фоизга 21 фоиз нисбатида олдинда бормоқда эди.

Шу билан бирга Клинтон Манхэттен ва Бруклин каби асосий округларда мутлақ устунликка эга бўлган. Трампга унинг ўзи туғилган Квинсе округи аҳолиси ҳам овоз бермади.

Нью-Йорк штати ғолибга 29 сайловчи овозини беради. Бу сайлов натижаларини ҳал қилиши кутилаётган Флоридадаги билан тенг. Ҳозирча Флоридада Трамп устунлик қилмоқда. Республикачилар номзоди энг кўп сайловчилар сонига эга Техас штатида ҳам (38 сайловчи) ғолиб келиши кутилмоқда.

Top