Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юқори мартабали амалдор пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди
Хитой Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг Гуандун вилоятидаги қўмитаси собиқ раиси Чжу Минго 21 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган ва уни қатл этиш ҳукми чиқарилган. Бу ҳақда China News Service агентлиги хабар тарқатди.
Суд жараёни ХХРнинг Гуанси-Чжуанск мухтор ҳудудидаги Лючжоу шаҳрида бўлиб ўтган. Суд собиқ амалдорни йирик миқдорда пора олишда айбдор деб топган, пора берган томон маълум қилинмаган. Шунингдек, мансабдорни умрбод сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этиш ҳукми чиқарилган. Унинг мол-мулки мусодара этилади.
Одатда Хитойда ўлим жазоси ҳукм ўқилганидан кейин қисқа муддат ичида ижро этилади. Бироқ баъзан ҳукмни ижро этиш муддати икки йилгача қилиб белгиланиши мумкин — бунда судланувчи олий жазонинг умрбод қамоқ жазоси ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилишига умид қилиши мумкин.
Чжу Минго 2015 йил декабрида "қонун доирасидан жиддий равишда четга оғишгани" учун лавозимидан четлатилганди. Кейинроқ у ўз айбига иқрор бўлди.
Хитойда 2012—2013 йилларда Си Цзиньпин бошлиқ «бешинчи авлод» раҳбарлари ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда коррупцияга қарши кенг миқёсли кураш бошланган.
Мавзуга оид
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026