Халқаро жиноят суди МРБ ва АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда ҳарбий жиноятларни амалга оширганлигини маълум қилди
Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсуда АҚШ қуролли кучлари ҳамда Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Афғонистонда сўроқлар вақтида қийноқ қўллаш ва бошқа ҳарбий жиноятларни амалга оширганлари ҳақидаги маърузани чоп этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Суд фикрича, АҚШ идоралари ҳарбий жиноятлар, жумладан қийноқлар, одамлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш, шахс қадр-қимматини камситиш ва зўравонлик амалга оширган.
Маърузада қайд қилинишича, АҚШ қуролли кучларининг жиноятлари 2003 йил 1 майидан 2014 йил 31 декабригача камида 61 кишига нисбатан амалга оширилган.
Маърузада Бенсуа МРБ 2002 йил декабридан 2008 йил мартигача Афғонистон ва судга аъзо бошқа давлатлар, жумладан Польша, Руминия ва Литва ҳудудида 27 кишига нисбатан ҳарбий жиноятлар амалга оширганини кўрсатиб ўтган.
Мавзуга оид
00:31 / 14.11.2024
АҚШ разведкаси ходими қўлга олинди. У Исроилнинг Эронга ҳужумига оид махфий маълумотларни сиздиришда гумонланмоқда
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024