Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўз фарзандлари билан давлат сирларини баҳам кўриши мумкинми?
Фото: © AP
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп жамоаси айрим ОАВда пайдо бўлган ҳамда Трампнинг ўз фарзандларини давлатнинг мутлақ махфий маълумотларидан хабардор этиш истаги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда, ABC телеканали жамоанинг номини ошкор қилмаган аъзоси таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Аввалроқ, CBS телеканали ўз манбасига асосланган ҳолда, Трамп ўз фарзандларини давлатнинг мутлақ махфий бўлган ахборотларини билишга имкон бериш ниятида экани ҳақида хабар қилган эди.
ABC телеканали маълумотларига кўра, Трампнинг фарзандлари махфий давлат сирларини билиш учун анкеталарни тўлдиришмаяпти.
Дональд Трампнинг фарзандлари, хусусан, Дональд Трамп кичик, Иванка ва Эрик отасининг ўтиш жамоаси таркибига киргани аввал хабар қилинган эди. Уларнинг барчаси, оталарининг президентлик сайловолди кампаниясида фаол қатнашганларига қарамай, унинг маъмуриятида бирор лавозимни эгаллаш ниятида эмасликларини билдиришганди. Трамп жамоаси, шунингдек, миллиардер ўз бизнеси бошқарувини жамоаси ихтиёрига топширишини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026