Обама ва Меркель қўшма мақола ёзишди
АҚШ президенти Барак Обама Германия канцлери Ангела Меркель билан ҳаммуаллифликда мақола чиқарди. У WirtschaftsWoche журналида чоп этилган.
Сиёсатчиларнинг унда таъкидлашларича, эндиликда, «глобаллашувгача бўлган дунё»га қайтишнинг имкони йўқ. Меркель ва Обаманинг фикрича, немислар ва америкаликлар «икки мамлакат қадриятлари ва ғояларига мос келувчи глобаллашув»ни барпо этишга уринишлари лозим.
АҚШ ва Германия етакчилари мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини, Дональд Трамп ғалабасидан кейин ҳам сақлаб қолиш муҳимлигини қайд этишган.
Меркель ва Обама ўз мамлакатларининг, дунёнинг барча давлатлари билан бирга глобал исишга қарши курашни назарда тутувчи Париж иқлим келишуви шаклланишидаги тутган ўрнини эътироф этишган.
«Биз бирга ишлаганимизда, кучлироқмиз. Глобал иқтисодиёт ҳар қачонгидан ҳам тезроқ ривожланаётган бугунги кунда, ... бу ҳамкорлик янада муҳимдир», — дейилади сиёсатчиларнинг қўшма мақоласида.