Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:27 / 18.11.2016
11510
1 дақиқада ўқилади
19 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб қуруқ ва совуқ ҳаво кузатилади
Фото:ZN.ua
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 19 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади.
Маълумотларга кўра, 19 ноябрдан 21 ноябрга қадар мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрга етади.
21 ноябрь куни ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича кечаси −2…−7 даражагача, кундузи эса −2…+3 гача тушиб кетади. Шимолий ҳудудларда эса ҳаво даражаси кечаси −13…−18 гача, кундузи −3…−8 даражагача пасаяди.
Қуруқ ва совуқ ҳаво 27 ноябрга қадар давом этиши кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш