Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Ҳалабдаги ходимлари эвакуация қилинди
Фото: © AP
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида қуролланган мухолифат БМТ идорасини ўққа тутгандан кейин халқаро ташкилот ходимлари эвакуация қилинган. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси ёрдамчиси Ян Эгеланн маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Бизнинг офис қуролланган мухолифат гуруҳлари томонидан ҳужумга учради. Биз ходимларни эвакуация қилдик. Биз Ғарбий Ҳалабга қайтишга умид қиламиз. Айни вақтда бизга Ғарбий Ҳалабда ходимлар етишмаяпти. Ходимларимиз Хомс ва Дамашққа кўчириб кетилганлар", деб маълум қилди Эгеланн.
Таъкидланишича, БМТ ўз ходимларини Ҳалабдаги идорага қайтаришга умид қилмоқда. Бироқ Эгеланннинг айтишича, бунинг учун "биринчи навбатда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга баҳо бериш лозим".
Мавзуга оид
09:45
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026