Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой ТТҲда АҚШ ўрнини эгаллаши мумкин
Фото: Sputnik
Перуда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити майдонида Хитойнинг ТТҲ (Транстинч океани ҳамкорлиги)га қўшилиш имкониятлари муҳокама этилган. Бу ҳақда, The Australian нашри ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашрга кўра, гарчи АҚШ мазкур ташкилот сафини тарк этган тақдирда ҳам келишув барбод бўлмаслиги мумкин. Хитойга таклифнома юбориш ғоясини келишувга аъзо бир неча давлат раҳбарлари маъқуллашган.
Бундан ташқари, Канада, Янги Зеландия, Мексика, Перу, Чили ва Осиёнинг қатор мамлакатлари юқори лавозимли мулозимларининг ёпиқ эшиклар ортида ўтказган учрашувларида ТТҲдан бош тортмаслик таклифи муҳокама этилган.
Аввалроқ, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, ўзининг президентлик вазифасига киришган илк кунидаёқ, ТТҲдан чиқишни бошлаши ҳақида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026