Фидель Кастронинг синглиси унинг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди
Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг кичик синглиси, ҳозирда Майамида яшовчи Хуанита Кастро акасининг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди. "Мен Кубага дафн маросимига боришим ҳақидаги носоғлом гаплардан кейин аниқлик киритмоқчиман, мен ҳеч қачон оролга қайтмаганман ва ҳозир ҳам буни қилмоқчи эмасман", деб айтган 84 ёшли Хуанита Кастро El Nuevo Herald нашрига.
"51 йил аввал мен ватанлари учун кураша олишлари мумкин бўлган жойни излаб Кубадан кетган барча кубаликлар каби Майамига бадарға бўлганман. Мен катта ҳақ тўлашга мажбур бўлганимга қарамасдан, ўз фикримни ўзгартирмаганман", деб қўшимча қилди аёл.
Шу билан бирга у мафкуравий келишмовчиликларга қарамасдан, акаси вафотини изтироб билан қабул қилганини айтди. "Мен Фиделнинг синглиси сифатида, менинг акам ва опам Рамон ва Анхелита вафот этганидек, менинг қоним оқаётган одамни йўқотганимдан изтироб чекмоқдаман", деб айтган Хуанито. Кекса аёл кубаликлар "охир-оқибат бутун халқни бирлаштирадиган йўл топа олишларига" умид билдирди.
Хуанита Кастро Кубани 1964 йилда тарк этган. Шундан кейин у Куба ҳукуматини бир неча маротаба оммавий равишда танқид қилиб келган. Кейинроқ у 1961 йилдан АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилиб келганини тан олган.
20-асрнинг энг аҳамиятли шахсларидан бири бўлган Фидель Кастро 25 ноябрда вафот этди. Унинг вафоти бундай миқёсдаги сиёсий арбоблар билан бўладигандек, кўплаб баҳсларни келтириб чиқарди. Куба эса бу орада "Фиделдан кейинги ҳаётга" фаол тайёргарчилик кўришига тўғри келади.
Мавзуга оид
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
08:50 / 21.10.2024