Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гутерреш можароларга барҳам беришда Хитой салоҳиятини юқори баҳолади
Хитой дунёнинг турли минтақаларидаги халқаро можароларга барҳам беришда етакчи воситачи бўлиши мумкин. БМТнинг янги сайланган бош котиби Антониу Гуттериш ХХР ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берган.
"Хитой дунёнинг турли минтақаларидаги ўзаро зиддиятлашган томонларни яраштириш борасида воситачи бўлиши мумкин. Хитой тинчликни ўрнатиш борасидаги дипломатияда муҳим ўрин тута олади. Бугунги кунда дунё айнан шундай дипломатияга муҳтожлик сезмоқда", — деган Гуттериш.
"Таъкидлашни истардимки, Хитой дунёнинг кўп томонлама ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги устунларидан биридир. Бу Хитой ва БМТ ҳамкорлигининг аҳамиятини таъкидлайди", — деб қўшимча қилган Гуттериш.
У шунингдек, Хитой БМТнинг йирик молиявий донорларидан бири эканини таъкидлаб, БМТ тинчликпарварлик фаолиятига жиддий ҳисса қўшаётганини қайд этган.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026