Учрашув ташкилотчилари Нью-Йоркдаги кўп сонли люкс дўконлар ва йирик молия компаниялари қўллаб-қувватлашига умид қилишганди. Аммо, атиги тўртта ҳомий топилди. Булар: россиялик ўғитлар ишлаб чиқарувчи, Москва инвестиция компанияси, Норвегиядаги сув ишлаб чиқарувчи, қимматбаҳо ручкалар тайёрловчи компаниялардир.
Шунингдек, Нью-Йоркка ФИДЕ раҳбари Кирсан Илюмжинов ҳам бормади. У АҚШ Молия вазирлиги санкция рўйхатига киритилгани туфайли мамлакатга кириш рухсатига эга бўлмаган.
Учрашув ташкилотчилиги билан Agon компанияси шуғулланган бўлиб, у гроссмейстерлар баҳсини интернет орқали қанча киши пул тўлаб кўргани ҳақидаги маълумотларни келтирмади.
Эслатиб ўтамиз, 12 партиядан сўнг ҳисоб 6 – 6 бўлиб турибди. Жаҳон чемпиони номи 30 ноябрь кунги тай-брейкда аниқланади.











