Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple'нинг янги штаб-квартираси видеоси тарқалди
Apple ўзининг Калифорниядаги янги штаб-квартираси қурилишининг сўнгги босқичини якунламоқда. Компаниянинг янги идораси улкан космик ликопча кўринишидадир. Бу ҳақида Recode нашри хабар берди.
"Космик кампус" қурилиши 2013 йилда бошланган. Объектни 2017 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Sexton Videography Apple'нинг янги штаб-квартирасини қуш парвози баландлигидан тасвирга олди. Унда компаниянинг асосий биносида умумий майдони 65 минг квадрат метрли қуёш панелларини ўрнатилганини кўриш мумкин.
Apple футуристик кампуси 260 минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Унинг ҳудудида 1000 кишини сиғдирувчи корпоратив аудитория, корпоратив фитнес-марказ, кафе, лабараториялар мавжуд.
Янги штаб-квартира қуриш режаси ҳақида Стив Жобс 2011 йилда, ўлимига 4 ой қолганда маълум қилган.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
09:26 / 21.04.2026