ОАВ Европанинг икки мамлакати чегаралари ўзгариши ҳақида хабар қилмоқда
Европанинг икки давлати Бельгия ва Нидерландия ҳукуматлари Маас дарёси узра жойлашган ер участкаларини ўзаро алмашишга келишиб олишди. Бу чегараларни соддалаштириш мақсадида амалга оширилади, деб ёзмоқда The Guardian.
Нашрнинг қайд этишича, давлат унча катта бўлмаган ер ҳудудларини бир-бирига тақдим этади. Бироқ бу тенг алмашув эмаслиги таъкидланмоқда. Нидерландия 3 гектар ер эвазига 16 гектар ерни қабул қилади. Расман бу ўзгаришлар 2018 йилда кучга кириши учун мамлакатлар парламентлари 28 ноябрда икки давлат ташқи ишлар вазирлари имзолаган шартномани тасдиқлашлари лозим.
Газетанинг ёзишича, икки давлатнинг Маас дарёси соҳилларидаги чегараси 1830 йили, Бельгия мустақилликка эришганида белгиланган. Аммо, 1961 йилда дарё ўзани кема қатновини қулайлаштириш мақсадида сунъий равишда тўғриланди. Бунинг натижасида қайиқ ёрдамида бир давлатдан иккинчисига чегараларни бузмасдан бориш мумкин бўлган эди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
09:30 / 28.10.2024