Жаҳон | 12:07 / 03.12.2016
10509
1 дақиқада ўқилади
Хитой Трампнинг телефондаги суҳбати сабаб Оқ уй билан боғланди
Хитой ҳукумати АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан телефон орқали суҳбатлашгач, Оқ уй билан алоқага чиқди, деб хабар бермоқда CNN.
Телеканалнинг таъкидлашича, Оқ уй “Ягона Хитой” сиёсатига амал қилаётганини тасдиқлаган.
“Биз “Ягона Хитой” сиёсати тарафдори эканимизни тасдиқлаймиз. У учта баённома ва Тайвань билан муносабатлар ҳақидаги актга асосланган”, - дея маълум қилишган Оқ уйда.
Аввалроқ, Трамп ва Инвеннинг телефон суҳбати 1979 йилдан бери амалга оширилган илк суҳбат бўлгани хабар қилинганди. Ўшанда АҚШ ва Тайваннинг ўзаро дипломатик муносабатлари тўхтатилган.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
19:51 / 24.04.2023