Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Чирчиқ – Чимён йўли мукаммал таъмирдан чиқарилди
Тошкент — Чирчиқ — Чимён йўлининг узунлиги 20 км бўлган икки бўлаги тўлиқ таъмирдан чиқди.
4Р6-сонли автомобиль йўлининг 66,6 — 76,5 ва 80 — 81 километрлари капитал таъмирдан чиқди. Таъмирланган йўлнинг умумий майдони 95 минг кв. метрдан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган.
2016 йил охирига қадар Ўзбекистонда 512 км автомобиль йўллари таъмирдан чиқади. Ундан ташқари мавжуд бўлган автомобиллар турар жойларига 8,7 минг кв. метр асфальт ётқизилди, узунлиги салкам 10 км бўлган йўл чети мустаҳкамланди.
Шунингдек, йўлнинг узунлиги 1 км бўлган қисмига светодиодли ёритиш тизими ва металл тўсиқлар ўрнатилди.
Тўла таъмирлаш ишларига қадар

Тўла таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг

Мавзуга оид
16:14
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026