Қозоғистонда Евро-5 бензини сотувга чиқди
Қозоғистоннинг Евро-5 навли бензини Ғарбий-Қозоғистон вилоятида сотувга чиқди. Бу ҳақда "Қозоғистон тараққиёт банки" АЖ сайтида хабар қилинмоқда.
"Конденсат" АЖ экологик таснифдаги автомобиль ёқилғисининг тижорий ишлаб чиқаришини йўлга қўйган. 12 декабрь куни Ақсай шаҳрида илк бензин ташувчи машинани компания заправкасига юбориш маросими бўлиб ўтган.
"Йилига 200 минг тоннадан ортиқ бензин ишлаб чиқариш қувватига эга заводни барпо этишга 26 миллиард тенгедан (77 млн АҚШ долларига яқин) ортиқ маблағ сарфланган бўлиб, Қозоғистоннинг ғарбий минтақаларида юқори октанли бензинга бўлган талабни таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, нефтни қайта ишлаш жараёнида олинадиган бошқа маҳсулотлар, хусусан газойль ва гудронни экспорт қилиш мумкин", - дейилади хабарда.
"Конденсат" АЖ 2017 йилда 487 301 тонна нефть маҳсулоти ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Юқори октанли Евро-5 навли бензин ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати 200 минг тоннани ташкил этади.
Мавзуга оид
20:38 / 06.11.2024
Қозоғистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024