Назарбоев: Генераллар армияга "бос" деса нима бўлишини тасаввур қилинг (видео)
Интернет тармоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирокидаги "Тарих қандай барпо этилди" фильмидан қисмлар пайдо бўлмоқда. Назарбоев ва бошқалар иштирокидаги "давра суҳбати"да Қозоғистон мустақиллигининг 25 йили мобайнида рўй берган турли воқеаларни хотирлашади.
"Бир лаҳза тасаввур қилинг, агар барча генераллар армияга "бос" деганда нима бўларди? Улар барчасини ўз қўлларига олишга уринишганида. Ахир ўша вақтда дунёнинг аксар ҳудудида шундай бўлаётган эди", - дея хотирлаган Назарбоев мустақилликнинг дастлабки йиллари ҳақида, Акорда томонидан эълон қилинган видеода.
Бундан ташқари, президентнинг ёдга олишича, бутун бир авлод нафақат хорижга чиқа олмас эди, балки уларни киритишмас эди.
Назарбоев, шунингдек, пойтахт масаласига ҳам тўхталган: "Бизда қандай? Совуқ шамол фақатгина шляпани эмас, одамни ҳам учириб кетиши мумкин. Ёздаги чивинлар қанақа бўлишини биласизми?", - деган Назарбоев.
Президент атрофида Ахметжан Есимов, Имангали Тасмагамбетов, Нурлан Смагулов, Касим-Жўмарт Токаев ва бошқа таниқли тадбиркорлар ва сиёсат арбоблари ўтиришган.
Видеони Tengrinews TV тақдим этган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024