Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:32 / 13.12.2016
8543
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Кореядаги ҳарбий базада портлаш бўлди
Фото: AFP
13 декабрь куни Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳридаги ҳарбий базада бўлган портлаш оқибатида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Рёнхап” хабар бермоқда.
Ҳозирча портлаш сабабларига ойдинлик киритилмаган. Ярадорларнинг барчаси, уларнинг аксари куйиш жароҳатини олган, шифохонага олиб борилган.
Агентликнинг маълум қилишича, воқеа вақтида ҳеч қандай ҳарбий машғулот ўтказилмаётган бўлган. Ҳарбийлар ҳозирча расмий баёнот билан чиқишмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026