Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги автобус бекатларда электрон таблолар пайдо бўлди
Тошкентнинг бир қанча бекатларида автобуслар ҳаракати жадвали ҳақида аниқ маълумот бериб турувчи маълумот таблолари ўрнатилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» маълумотига кўра, бугунга келиб мазкур таблолар 6-туғуруқхона (Тараққиёт кўчаси), собиқ Болалар дунёси (Шаҳрисабз кўчаси), Grand Mir Hotel меҳмонхонаси (Шота Руставели кўчаси) ва собиқ «Чимён» (Буюк ипак йўли кўчаси) ёнидаги бекатларда ўрнатилган.
Таблода автобус ҳаракатлари жадвалидан ташқари, пойтахт об-ҳавоси ва валюта курсларига оид маълумотлар бериб борилади. Табло 24 соат давомида узлуксиз ишлайди. Жамоат транспорти ҳақидаги маълумотлар 06:00дан 23:00гача кўрсатиб борилади.
Мавзуга оид
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:25 / 18.06.2026