Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари Япониянинг Ивакуни шаҳрига жойлаштирилади
Япониянинг Ямагути префектурасидаги Ивакуни шаҳри ҳокимияти шаҳардаги Америка ҳарбий базасида бешинчи авлод F-35 кўринмас қирувчи самолётларини жойлаштиришни маъқуллади, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.
Хабарларга кўра, Ивакуни ҳокими Йосихико Фукуда шаҳар кенгашининг 20 декабрдаги мажлисида рухсат берган. Бу масалани ижобий ҳал қилиш шу ой бошларида Американинг F/A18 ҳужумчи самолёти ҳалокатга учрагани сабабли ортга сурилаётган эди.
Киодо агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг режасига биноан, Ивакунидаги ҳарбий базада 2017 йил январидан 16 та F-35 қирувчилари жойлаштирилади. Улар F/A-18 ва AV-8 Harrier самолётларининг ўрнини эгаллайди.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026