Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Туркиядаги элчихонасига қуролланган одам бостириб кирмоқчи бўлди
АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига қуролланган одам бостириб кирмоқчи бўлган, бироқ полициячилар уни тўхтатиб, қўлга олишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда Daily Sabah нашри твиттерда маълум қилган.
Таъкидланишича, элчихона ходимларига бироздан кейин бинони тарк этишга рухсат берилган. Полиция элчихона яқинидаги ҳудудни кучайтирилган назоратга олган.
АҚШ Давлат департаменти Туркиядаги элчихонаси олдида отишма юз берганини тасдиқлаган.
"Қўлида тўппончаси бўлган одам Анқарадаги элчихонамизга киравериш олдида бир неча марта ўқ узиши вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Турк полицияси босқинчини қўлга олган ва тергов бошлаган. Биз амалга оширилган тезкор ҳаракатларни юқори баҳолаймиз", деб айтган АҚШ Давлат департаменти вакили.
19 декабрда Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд қилинган. Қотил элчига тўппончадан бир нечта ўқ узган. Элчи олинган оғир жароҳатлардан вафот этган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
07:45 / 20.09.2025