Жаҳон | 15:12 / 20.12.2016
6839
2 дақиқада ўқилади

Чавушўғли Россия элчисининг ўлдирилиши туфайли Украинага ташрифини бекор қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли Украинага 20-21 декабрь кунларига режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бу ҳолат Анқарада россиялик элчи Андрей Карловнинг ўлдирилганлигини билан боғлиқ, деб хабар берган РИА Новости’га турк ташқи сиёсат маҳкамаси вакили.

Карловга қуролланган ҳужум душанба куни кўргазмада очилишида юз берди. Тадбир давомида жиноятчи бир неча бор элчининг орқасидан ўқ узган. Россиялик олинган жароҳатлар сабаб жон таслим қилди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, қотил кўргазма ўтаётган бинога костюм кийган ва бўйинбоғ таққан ҳолда кириб келган ҳамда элчининг тансоқчиси деб қабул қилинган. Ҳужум қилган эркак полиция тадбири натижасида йўқ қилинди. Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳодисани теракт деб баҳолаган.

Чавушўғли Украинага 20-21 декабрь кунлари юқори даражадаги турк-украин ўзаро ҳамкорлик Кенгаши йиғилишига тайёргарлик мақсадида келиши режалаштирилганди. 

"Анқарада юз берган фожиали ҳодиса туфайли бизнинг вазир Украинага режалаштирган ташрифини бекор қилди. Унинг қачон бўлиши ҳозирча номаълум", - деган агентлик суҳбатдоши.

Мавзуга оид