Жаҳон | 07:53 / 20.12.2016
11241
1 дақиқада ўқилади

Гулен штабида Россия элчиси қотиллигига алоқадорлик бўйича айбловлар инкор этилди

Фото: Matt Smith / Globallookpress.com

Турк мухолиф сиёсатчиси Фатҳуллаха Гуленнинг штабида Гулен Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишини танқид қилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Гуленнинг матбуот бўйича ёрдамчиси Алпа Асландўганга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Асландўган бундай айбловлар кулгили эканлигини, чунки қотиллик содир этилган тадбирдаги хавфсизлик даражаси етарлича бўлмаганига баҳона бўлибгина хизмат қилишини айтган. "Жаноб Гулен бу жирканч жиноятни қатъиян қоралайди", деб айтган Асландўган.

Аввалроқ турк мансабдор шахсларидан бири Карловнинг қотиллигига жавобгарликни Гулен ва унинг ташкилоти ФЕТО зиммасига юклагани маълум қилинганди. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид