Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google миллиардлаб доллар солиқ тўламаган
Фото: Google image
2015 йилда Google компанияси солиқ хизматларидан 15,5 млрд долларни яширишнинг уддасидан чиққан, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги Google Netherlands Holdings шўъба корхонаси ҳисоботига таянган ҳолда. Шу билан компания 3,6 млрд доллар миқдорида солиқ тўламаган. Компаниянинг Ирландиядаги бўлимининг дунё бўйлаб амалиётларидан кўрадиган даромади Google Netherlands Holdings орқали Ирландияда рўйхатдан ўтган, Google Ireland Holdings компаниясининг Бермуда оролларидаги бўлимига ўтказилган. Бу ороллардаги компаниялар даромад солиғи тўламайди.
Бундай тартиб Америка ва Европадаги солиқларнинг сезиларли қисмини тўламаслик имконини беради. Google компаниясининг АҚШ ҳудудидан ташқаридаги солиқлари, юқоридаги усулдан фойдаланилганда 6 фоизни ташкил этади.
«Голландия сендвичли Ирландия иккилиги» — деб номланган бу усул иккита Ирландия ва битта Голландия компаниясининг фаолиятини мувофиқлаштириш воситасида солиқ миқдорини сунъий равишда камайтириш имконини беради. 2015 йилда Ирландия ҳукумати қонунчиликдаги ушбу усулга имкон берувчи камчиликни тузатган, аммо, бу усулдан фойдаланаётган компанияларга 2020 йилгача рухсат берган эди.
Мавзуга оид
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
13:10 / 21.02.2026